Аввалроқ пойтахт жамоат транспортларида йўлкира ҳақи ошиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. "Тошшаҳартрансхизмат" телеграм каналда бу бўйича сўровнома ўтказди.
Сўровномада нарх ошиши юзасидан фуқаролар фикри сўралди. Сўровнома икки тилда – рус ва ўзбек тилларида ташкил этилди. Унда 5,3 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Сўровноманинг ўзбекча версиясида 50 фоиз иштирокчилар нарх ошишига қарши бўлган, 29 фоизи ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, 11 фоизи сал бўлсада ошишига рози бўлган, 10 фоизи жамоат транспортларидан фойдаланмаслигини маълум қилган. Русча талқинида эса 37 фоиз аҳоли нарх ошишига қарши бўлган, 32 фоизи рози бўлган, 20 фоизи сал бўлсада ошишига рози бўлган бўлса 11 фоизи ушбу хизматдан фойдаланмаслигини билдирган.