Пойтахтда Абу Сахий бозоригача қатнайдиган бепул электробуслар пайдо бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Йўналишга кўра, электробуслар Чилонзор метро бекатидан бозорга қадар қатнайди. Шу билан бирга, электробус Шуҳрат кўчаси, Тошкент автовокзали ва Алгоритм массивида ҳам тўхтайди.
Таъкидланишича, электробус Хитойдан олиб келинган. Ушбу транспорт воситаси кондиционер ва ногиронлар учун қулайликлар билан жиҳозланган. Ҳозирда бозор маъмурияти яна бир нечта шундай электробусларни харид қилишни режалаштирмоқда.