Пойтахтдаги жамоат транспортларида йўлкира ҳақи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу бўйича шаҳар ҳокимининг қарори муҳокамага қўйилган. Унга кўра, жамоат транспортларида нарх 2022 йилнинг 1 январидан бир киши учун 1700 сўм этиб белгилаш режалаштирилмоқда.
Қарор муҳокамаси 11 декабрдан 26 декабрга қадар давом этади.