Хуршид Даврон: «Бир пайтлар шўро «қаҳрамон»ларини олқишлаганлар бир думалаб «Амир Темур»чиларга айланди»

Хуршид Даврон: «Бир пайтлар шўро «қаҳрамон»ларини олқишлаганлар бир думалаб «Амир Темур»чиларга айланди»
«ЎзА» сайтида шоир Хуршид Давроннинг буюк тарихий шахс Амир Темур ва унга бағишланган асарлар борасида мақоласи эълон қилинди. Ижодкор унда Соҳибқирон сиймосининг мустақиллик йилларида ёритилиши ҳақида ҳам кенг тўхталган.

«Мустақиллик бизга тарихимизни холис ва ҳаққоний идрок этиш, номлари унутилишга маҳкум этилган аждодларимиз ҳақида тўлақонли билиш имкониятини қайтарди.

Берган имкониятлардан фақат истеъдодли ва фидойи олиму адибларгина эмас, бутун «илмий-ижодий фаолияти» давомида улуғ мутафаккирларимизни, шу жумладан, Амир Темур ва темурийларни қоралаб, уларга қарши курашиб келган олимлик даъвосидаги кимсалар ҳам унумли фойдаланди ва фойдаланишмоқда.

Бир пайтлар колхозлаштириш ёки гугурт фабрикаси тарихини ёзиб илмий унвон олган, шўро «қаҳрамон»ларини олқишлаб узундан-узоқ шеърий романлар ёзган илму адабиётдаги флюгертабиат ижодкорлар бир думалаб «Амир Темур»чиларга айланди, бир умр Амир Темурга қарши курашган олимларнинг айримлари «Бош Темурчилар» сифатида тан олинди» деб ёзади муаллиф.

Хуршид Давроннинг фикрича, Соҳибқирон мавзуси асл илм ва чинакам адабиёт эмас, сохта ва ёлғон демагогия қуролига айланган. Айримлар учун Темур ҳақида ёзиш кун кечириш манбаи бўлган.

Шунингдек, ижодкор Амир Темур мавзусини олиб чиқишда холисликка эътибор бермайдиган театр раҳбарларини танқид остига олган.

«Бир нечта театр раҳбарлари мендан Амир Темур ҳақида пьеса ёзиб беришимни сўрашди. Лекин мен бу таклифларни рад этишга мажбур бўлдим. Чунки ўша театрлар раҳбарларининг мақсадини жуда яхши биламан. Улар Соҳибқиронни илоҳийлаштириб, гўёки фариштага айлантириб ёзишимни истайди. Бу менинг шу пайтгача орттирган тажрибаларим, илму адабиёт хусусидаги тушунчаларимга зид келади.

Ҳар қандай тарихий шахс ҳаёти ва фаолиятини безамасдан, лоф қўшмасдан, борича кўрсатишимиз керак» деб фикрини якунлаган шоир.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Юсупов Абдурашит Тухтасинович 6 апрел 2019 12:44
    Амир Темур турган буюк Давлат нега парчаланиб кетди. Сабаблари ма'лучами. Кимлар нималарга эришиш учун уша буюк давлатни парчаладилар. Менимча манашуларни еритилса яхши буларди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хуршид Даврон: «Бир пайтлар шўро «қаҳрамон»ларини олқишлаганлар бир думалаб «Амир Темур»чиларга айланди»