Ижтимоий тармоқларда икки нафар аёл ва профилактика инспекторлари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳодиса аёллар фоҳишаликда айблангани учун содир бўлгани айтилмоқда.
Ушбу воқеа натижасида аёллардан бири ички ишлар ходимига қарата турли хил нарсаларни улоқтирган. Ушбу ҳодисага пойтахт ИИББ муносабат билдирди.
Таъкидланишича, воқеа Чилонзор туманида содир бўлган. Видеодаги барча шахсларга нисбатан текширув ўтказилган ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар прокуратурага жўнатилган.