Аввалроқ ижтимоий тармоқларда аёллар ва профилактика инспекторлари жанжаллашган видео тарқалган эди. Унда аёллар фоҳишаликда айблангани, сўнг бундан жаҳли чиққан аёллардан бири ходимга қарата вентилятор улоқтиргани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ҳодиса 9 август куни Чилонзор туманида содир бўлган. Икки нафар профилактика инспекторлари ўз уйларига кириб кетаётган икки нафар аёлни фоҳишалик қилганликда айблаб, ИИБ биносига олиб борган ва у ерда қўлларига кишан солиб, қамаб қўйган.
Бош прокуратуранинг маълумот беришича, аёллар асоссиз равишда маҳкамага олиб борилган. ИИБ ходимлари эса аёлларнинг ҳуқуқларини бузган. ИИБ ходимлараига нисбатан ЖКнинг 206 ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Улар ҳибсга олинган.