Ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров ютюб каналлардан бирига интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Зокиров интервью давомида ўзи суратга тушган «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида гапирган. У сериалдан кўнгли тўлмаганини, бу бошқача лойиҳа бўлади деб ўйлаганини таъкидлади. Зокиров шунингдек, сериал доирасида кетган бир йиллик умрига ачинганини ҳам айтиб ўтган.
Актёр агар уни эшитишса сериалнинг иккинчи мавсумида суратга тушишга розилик беришини таъкидлаган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жавоҳир Зокиров ушбу сериалда Чингизхон ролини ижро этган.