ОАВда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида Қизил китобга киритилган 14 бош жайрон овлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, жайронлар билан бирга 5 дона ёввойи қуёнлар ҳам овланган. Тарқалган хабарларда ҳодиса 12 декабрь куни содир бўлгани, браконьерлар қочиб кетгани ва уларни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ушлай олмагани айтилган.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ишнинг якуни юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.