Тошкентда банк ходимлари фуқародан пул талаб қилди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Тошкент вилоятида ҳали қурилиши якунланмаган уйдан хонадон сотиб олиш мақсадида ипотека кредити олиш учун Микрокредитбанкнинг Тошкент филиалига мурожаат қилган. Ўз навбатида банкдаги бўлим бошлиғи 7 йиллик кредитни олиб бериш учун 2 минг доллар сўраган ва ушбу пулларни бошқа бир шахсдан бериб юборишни сўраган. Чилонзорда ўша айтилган шахс пулларни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Тадбир давом эттирилиб банк ходими ҳам қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.