Бухоро вилояти Жондор туманида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 7-синфда ўқувчи қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзанд кўрган. Улар азалдан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Таъкидланишича, йигит қизнинг соддалигидан фойдаланган.
Хабарларга кўра, қиз шу йил 13 декарбда фарзандни дунёга келтирган. Шифокорлар бола соғломлигини ва назорат остидалагини маълум қилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.