Ўзбекистонда йил бошидан ис газидан заҳарланиб вафот этганлар сони маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йил бошидан 15 декабрга қадар ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 213 та ҳолат содир бўлган.
Ушбу ҳодисаларда 125 киши вафот этган, 115 нафари эса жабрланган.