Бухоро вилоятида аёл ўз дўконини ҳокимликка совға қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Х.Рашидова Когон шаҳрида 60 квадрат метр майдонига эга дўконини шаҳар ҳокимлигига совға қилган. 15 декабрда эса уни ҳокимият балансига олиш бўйича ҳокимнинг қарори чиққан.
Таъкидлаш жоиз, бундай ҳолат Ўзбекистонда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Аввалроқ пойтахтлик аёл Тошкент шаҳар ҳокимлигига MERCEDES BENZ S500 HYBRID автомобилини совға қилган эди.