Сирдарё вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлигини аниқлаш учун алкотестер ўрнига стакандан фойдалангани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Мирзаобод туманида содир бўлган. Ходим О.Эгамбердиев "Lacetti" ҳайдовчисининг мастлигини аниқлаш учун алокестер ўрнига стакандан фойдаланган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Таъкидланишича, ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилади.