Бош прокуратура Сурхондарёнинг Денов туманида содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу иш доирасида Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимига нисбатан ЖКнинг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилинган. Улар ҳибсга олинган.
Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинди.