Ворисованинг сўзларига кўра, пиво барча спиртли ичимликлар сингари инсон организмига салбий таъсир қилади. Пиво хусусан, семиртириши, асабийлкни кучайтириши ва бошқа шу каби салбий таъсирларни юзага келтирилиши маълум қилинган. Ворисова шунингдек, пивонинг аёл ва эркак организмига таъсири ҳақида тўхталиб ўтган. Унинг ёзишича, пиво эркакларда эркаклик гормони-тестостерон ишлаб чиқаришни пасайтириб, уни аёллик гормони бўлмиш эстерогенга алмаштиради.
Шуниси қизиқки аёлларга таъсир аксинча бўлиб, уларда тестостерон миқдори ошади, лаб устида мўйлар ўсиб “пиво мўйлаби” пайдо бўлади, пуштсизлик юзага келиши мумкин, – дейди Ворисова.