Ўзбекистонда йил давомида туғилган чақалоқлар сони ҳақида маълумот берилди. Бу бўйича статистик маълумот Давстатқўм томонидан тақдим этилди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра юртимизда 832,4 минг чақалоқ дунёга келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64 474 нафарга кўп эканини кўрсатмоқда.
Қўмитанинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда 30 йилда туғилишлар сони 16,4 % га ошган.