Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21-22 декабрь кунлари Каспий ва Кавказ ҳудудларидан нам ҳамда совуқ ҳаво оқимлари кириб келади. Шу кунлари мамлакат ҳудудида кучли шамол бўлиши, баъзи ҳудудларда унинг тезлиги 25-28 м/с.га етиши кутилмоқда.
Шунингдек, ёмғир ёғиши ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир бўлиши ҳам мумкин.