Ўзбекистон мактабларида Янги йил муносабати билан байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва ортиқча пул йиғилишдан тийилиш мақсадида ушбу қарор қабул қилинган. Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра қуйидагилар тақиқланди:
1. Юқори синф вакиллари иштирокида ҳар қандай байрам тадбирини ўтказиш.
2. Байрам тадбирини ўтказиш учун ота-оналардан пул йиғиш.
3. Байрам арчасини фойе ёки синфхоналарга қўйиш.
Мактабларда бошланғич синф ўқувчилари учун синфхоналарда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, дарсдан сўнг байрам тадбири ўтказишга рухсат берилган. Бундан ташқари, вазирлик мактаб ҳовлисида арча безатишга рухсат берди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавируснинг янги тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўзбекистонликларга байрам тадбирини оила даврасида ўтказиш тавсия қилинган эди.