Самарқанд вилоятида 16 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинган эди.
Маълум бўлишича, Ниҳола Тўрақулова шу йил 17 октябрь куни ота-онаси билан урушиб қолгани сабабли уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Сўнгра қиз йўқолгани ҳақидаги хабарлардан сўнг фуқаролардан бири қиз қаерда эканини билишини айтиб, ички ишларга мурожаат қилган. Ушбу саъйи ҳаракатлардан сўнг қиз 2 ой ўтгандан сўнг уйига қайтарилган.
Ҳозирда қизга керакли ёрдам кўрсатиляпти.