Тошкент вилоятига раҳбар этиб тайинланган Зойир Мирзаев портрети тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY мухбири хабар қилди.
Ушбу тарқалган суратда Мирзаев сурати моҳир рассом томонидан оқ қора рангларда чизилгани ва у табассум қилган ҳолда, қўли кўксида турганини кўриш мумкин. Шунингдек, портрет атрофида бир гуруҳ фуқаролар суратга тушгани ҳам айни шу тарқалган фотода намоён бўлган.
Ўзбекистонлик тармоқ фойдаланувчилари ушбу суратни кулгуга олди. Аксарият изоҳ ёзувчилар портретдаги шахс “вафот этди” дея ўйлаб қолганини кесатиқ оҳангда изоҳ қолдирган ва кўплари ушбу ҳолатни “пахта қўйиш” деб тушунушларини билдирган.