Ўзбекистонда талабалар авиақатновлар учун чегирмага эга бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Талабалар 50 фоизлик чегирма олади. Чегирмалар маҳаллий қатновларга берилади.
Талабалар ушбу чегирмалардан 28 декабрдан 10 январга қадар фойдаланишлари мумкин. Талабалар янги йил байрамларини ўз уйида ўтказиши учун ушбу чегирмалар жорий этилмоқда.