Пойтахтда “Янги Ўзбекистон” боғигача бепул етиб олиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, автобус 22 кун давомида (2021 йилнинг 20 декабрдан 2022 йилнинг 10 январигача) “Дўстлик метроси–Янги Ўзбекистон боғи” йўналишида бепул ҳаракатланади. Йўналишга 6та автобус қўйилган. Уларнинг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил қилади.
Таъкидлаш жоиз, бу йилги Ўзбекистоннинг бош арчаси “Янги Ўзбекистон” боғига ўрнатилган эди.