Маълум бўлишича, эндиликда вилоятда аҳоли ва амалдорлар ҳар бир озиган килограммига 500 минг сўм олади. Вилоят ҳокими бу ҳақда бугун бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган. Унинг айтишича, фуқаролар ва амалдорлар поликлиникага бориб кунора ўз вазнини ўлчатиб туради.
Бу 5 килограммга озса 2 миллион 500 минг сўм олади дегани, – дейди ҳоким Хайрулло Бозоров.
Қўшимча қилинишича, бу Фарғона тажрибаси бўлади. Кейинчалик уни Республика миқёсида ҳам қўллаш режалаштирилатаётгани таъкидланди.