Тошкент вилоятида эркак ИИБга шикоят билан келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркакка йўл қоидасини бузгани учун нотўғри жарима келган ва у мазкур масалани ҳал қилиш учун ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ёнига келган. Ходимлар шикоят билдирган фуқаронинг шахсига аниқлик киритаётган вақтда у қидирувда бўлган экраклиги аниқланган.
Таъкидланишича, эркак ЖКнинг 109 моддаси 2-қисми, 112 модданинг 1-қисми ва 166 модданинг 3-қисми “а” банди билан айбланиб, қидирувда бўлган. эркак ўша ернинг ўзидан Чирчиқ шаҳар ИИБга юборилган.