Тошкент вилоятида мансабдор пул олаётганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходими фуқаро билан тил бириктириб, Қибрай туманидаги 13,7 гектар ҳосилдор ерни 3,4 млн. долларга сотишни режалаштирган. Шундан сўнг улар келшилган пулнинг 500 минг долларини олаётганда ушланган.
Таъкидланишича, улар ДХХ томонидан ташкил этилган тадбирда ушланган. Шунингдек, ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарёда ҳам аниқланган. У ерда ерфурушлар 70 минг, 19 минг ва 14 минг долларга ишни ҳал қилишга келишиб олган бўлган.