Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Мурод Азимов маҳалла раисларига 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача мукофот пули берилишини айтди. Ҳоким лекин бунинг битта шарти борлигини ҳам айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу мукофот пуллари йил охирига қадар ажрашишларга йўл қўймаган маҳалла раисларига берилади.
Шунингдек, ушбу кўрсаткични қайд этган раислар мамлакатимиздаги энг яхши санаторийларга жўнатилиши ҳам қўшимча қилинди.