Маълум бўлишича, Кудбиев ушбу форумда пул топиш учун киракашлик қилганини эслаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Кудбиев 2007−2009 йилларда ишдан кейин пул етишмаслиги сабабли ўзининг қизил рангли Тикосида таксилик қилган. У ўшанда Меҳнат вазирлигида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритаётган бўлган.
Ҳозир бир эмас икки нафар ҳайдовчим бор. Тошкентни улардан яхшироқ биламан, – дейди Кудбиев.
ДСҚ раҳбари бу гапи билан ҳаммани бунга ундамоқчи эмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.