Ўзгидромет мутахассиси мамлакатимизда Янги йил байрамида қор ёғиши ёки ёғмаслиги хусусида фикр юритди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 30-31 декабрь кунлари Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмаяпти. Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қор ёғиш ўтган асрга нисбатан икки бараварга камайиб кетган. Бунга иқлим ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган.
Мутахассис фикрига кўра, бизнинг минтақада шимол ва шимоли ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари тез-тез кириб келгандагина қишда қор ёғиши кўпаяди. Лекин бунинг акси бўлаятганлиги сабабли 2016 йилдан қор ёғиш ва унинг ерда кўп вақт туриш ҳолати кескин камайиб кетган.