Тошкентда Wi-Fi, телефон учун “зарядка”си бор бўлган ва дўконлари бўлмайдиган мингдан ортиқ бекатлар қурилади

Тошкентда Wi-Fi, телефон учун “зарядка”си бор бўлган ва дўконлари бўлмайдиган мингдан ортиқ бекатлар қурилади
Пойтахт мамъмурияти 1160та янги бекатлар қуришни режалаштирмоқда. У ерда текин Wi-Fi, телефон учун “зарядка” ва бошқа кўплаб қулайликлар бўлади. Шу билан бирга, у ерда барчанинг жонига теккан дўконлар бўлмайди.

Бу пойтахтда транспортни ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.

Хусусан, Тошкентда 2022 йилда 280та бекат, 2023 йилда 260та бекат, 2024 йилда 300та бекат ва 2025 йилда 320та бекат қурилади. Уларни ташкил этишга 26 млрд сўм ажратилади.

Бекатлар қуйидагилар билан жиҳозланади.

- Имконияти чекланганлар ҳаракатланиши учун керакли жиҳозлар

- Текин Wi-Fi

- Йўналишларни кўрсатиб турувчи электрон табло

- Замонавий ва қулай ўриндиқлар

- Мобиль телефонларни қувватлаш жиҳозлари

- У ерларда савдо нуқталарини қўйиш тақиқланади.

Бундан ташқари, метро, автобус ва йўналишли такси бекатларини бирлаштирувчи сўнгги бекатлар ҳам қурилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда Wi-Fi, телефон учун “зарядка”си бор бўлган ва дўконлари бўлмайдиган мингдан ортиқ бекатлар қурилади