Қариндошлар ўртасида тузилган оилалар иштирокида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу сўровномани ўтказишдан мақсад бундай оилаларнинг бугунги аҳволи ва унга сабаб бўлувчи омилларни ўрганишдан иборат бўлган. Таъкидланишича, сўровнома 2021 йилнинг май-июнь ойларида 200 та туманда ўтказилган. Унда 6 974 маҳалла вакиллари қатнашган.
Қариндошлар ўртасида тузилган оилаларнинг 25 фоизи уларда конфликтлар бўлаётганини, 24,9 фоизи ногирон фарзандлари борлигини маълум қилган.
Шунингдек, 8,9 фоизи оилада доимий муаммолар борлигини таъкидлаган.
Шу билан бирга, шундай оилалар 58,1 фоизи бувисининг, 56,4 фоизи ота-онанинг, 14,3 фоизи амаки-холаларнинг, 13,2 фоизи опаларнинг, 1,2 фоизи акаларнинг ва 8,3 фоизи бошқа шахсларнинг ташаббусига кўра қурилмоқда.