Андижон вилоятида мамлакатимиз ҳудудида тақиқланган ташкилот – «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг 12 нафар тарафдори қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 53 ёшли фуқаро атрофига 11 нафар шахсни тўплаб, ташкилотнинг ғоялрини интернет ва бошқа йўллар орқали тарқатган. Улар шу йўл орқали тарафдорларини кўпайтиришни мақсад қилган.
Гуруҳ аъзолари 22 декабрь куни ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Эътиборли жиҳати шундаки, гуруҳ ташкилотчиси ва унинг 11 нафар шериги аввал ҳам айни шу жинояти учун қамалиб чиққан бўлган.
Уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.