Сурхондарё вилоятида қасамёдини бузган суд раиси ишдан олинди

Сурхондарё вилоятида қасамёдини бузган суд раиси ишдан олинди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида судьялик лавозимига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Судьялар олий кенгаши йиғилишида уч нафар номзод илк марта ушбу лавозимга тайинланган. Хусусан, Сойибжон Абдусамадович Раҳимов Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси, Ғайратали Уматалиевич Дарвишалиев Андижон туманлараро судининг судьяси ва Адилбек Джолдасович Сейтназаров Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланган.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимида ишлаб келган Жасур Ибодуллаевич Ибодуллаев судьялик қасамёдини бузгани учун ёзма аризасига асосан ишдан олинган. Шунингдек, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Жамол Ражабович Шарипов ҳам ўз аризасига кўра ишдан кетган.

Маълумот ўрнида, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 60-моддасига кўра, илк бор судьялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
«Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан».

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сурхондарё вилоятида қасамёдини бузган суд раиси ишдан олинди