Ўзбекистонда салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 28-31 декабрь кунлари тунда минус даражали об-ҳаво бўлади. Шу кунлари -5... -8 даража бўлиши кутилмоқда. Кундузи эса +10 даражагача илиқ бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Фақатгина Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол тезлиги шу кунлари 7-12 м/с.га етади.