Ижтимоий тармоқларда барча ойнаси тонировка қилинган Жентра видеоси тарқалди.
Видеода ҳайдовчи йўлнинг чорраҳа қисмида хавфли дрифт қилганини кўриш мумкин. ИИВ ЙҲХББ ушбу видеони ўрганиб, ҳайдовчини аниқлаган.
Таъкидланишича, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина эса жарима майдончасига олиб борилган.