Тошкентда фуқаро шериги “Аброр” исмли шахс билан жиноий тил бириктириб, бошқа фуқаронинг уйини сотиб олишга келишган. Улар уй нархини 40 минг долларга баҳолаган.
Шундан сўнг фуқаро қалбаки 39600 доллар ва нотариал расмийлаштириш учун 400 ҳақиқий долларни уй эгасига берга. Ушбу ҳолатдан сўнг фуқаро ўз жиноятини давом эттиришни ният қилган. Шу куннинг ўзида фуқаро “Аброр” билан уй эгасининг уйига тўппонча билан бостириб борган ва аввал берилган 39600 доллар қалбаки ва 400 ҳақиқий долларни уриб, олиб қўйган.
Мазкур ҳодиса юзасидан “Аброр”га нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Кейинчалик “Аброр” ким экани маълум бўлган. У асли Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган 26 ёшли Х.А. экани аниқланган. Х.А. Тошкент туманидаги “Ғишт-Кўприк” божхона постида ушланган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.