Ўзбекистонда ҳокимлар қимматбаҳо автомобиллар сотиб олишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилоят ҳокимлиги «Kia Sorento Comfort» автомобилини ҳарид қилган. Автомобиль «Roodell» компаниясидан сотиб олинган.
Ҳокимият 21 декабрь куни савдони расмийлаштирган. Автомобиль нархи 477 млн 900 минг сўмни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев эҳтиёжманд оилаларга қорбобо кийимида пул тарқатган эди.