Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли эркак инстаграмда бухоролик 40 ёшли аёл билан танишиб қолиб, у билан ишқий муносабатда бўлган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл оилали бўлган. Лекин у шундай бўлишига қарамай бегона эркак билан ишқий ёзишмаларга киришган. Ана шундай кунларнинг бирида эркак аёлни қўрқитишни бошлаган ва СМСларни унинг эрига кўрсатиш билан қўрқитиб, 20 млн сўм талаб қилган.
Эркак айтилган пулни олаётганда ушланган. Суриштирувлар давомида эркак аввалроқ аёлдан ҳудди шундай қўрқитиш йўли билан 70 млн сўм олгани аниқ бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.