Пойтахтда қатор мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил март ойларида Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати содир бўлган ва шу сабабга кўра машиналар ҳаракати чекланган.
Таъкидланишича, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўша ҳудуддаги ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилган. Унинг якунига кўра қурилиш ишлари сифатсиз ташкил этилгани аниқланган. Маълум қилинишича, бунинг натижасида давлатга 4,5 млрд. сўм зарар етказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.