Бухоро вилоятида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёл қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хаба қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда яшовчи аёлда 2017 йилда ОИТС касаллиги аниқланган. У бу ҳақда огоҳлантирилган ва бошқаларга қасддан ушбу касалликни юқтирганда жазоланиши ҳам уқтирилган. Аёл шундай бўлсада фоҳишалик билан шуғулланган ва 40 нафарга яқин эркакка ушбу касалликни юқтирган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тадбир давомида аёл массажхонада ишлаши аниқланган ва у билан жинсий алоқада бўлганлар билан суҳбат ташкиллаштирилган. Улар қаторида оилали эркаклар борлиги, касаллик уларнинг хотинига ҳам юққани аниқланган. Таъкидланишича, аёлга нисбатан 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.