Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарига ҳукм ўқилди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарига ҳукм ўқилди
Аввалроқ Жиззах вилоятининг собиқ ҳокимига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ва иш ҳукм чиқариш учун Тошкент вилоят судга юборилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, суд собиқ мансабдорга нисбатан ҳукм ўқиган. Унга кўра, Акрам Раҳмонкулов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184-моддаси 3-қисми (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (мансаб сохтакорлиги) ва 243-моддалари (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбли деб топилган ва 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

У шунингдек, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва БҲМнинг 500 баравари миқдорида (111 млн 500 минг сўм) жарима тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарига ҳукм ўқилди