Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Фозилжонов саҳнага чиққан видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, хонанда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қўшиқ айтган. Ушбу концерт сабаб туманнинг кўплаб аҳолиси бир жойга тўпланган.
Таъкидланишича, Фозилжонов янги йил байрами муносабати билан чиқиш қилган. Хонанда уни одамлар кўриши учун стулга чиққан ҳолда қўшиқ айтган.
Тармоқ фойдаланувчилари хонанда ва туман раҳбариятини карантин қоидаларини бузгани учун танқид қилган. Кўплаб аҳоли ниқобсиз бир жойда тўпланган. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай янги штамм тарқалиш хавфи бор. Аввалроқ ҳукумат фуқаролардан байрамни оила даврасида ўтказишни тавсия қилган эди. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир нечта йирик форум ва хорижлик хонандалар иштирокида концертлар ташкил қилингани учун эпидемиологик вазият ёмонлашган эди.