Шу йил 22 декабрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланган эди. Ушбу лавозимга Жаҳонгир Риззаев номзоди лойиқ кўрилди.
Янги ҳоким 23 декабрь куни “фуқаролар ва ҳокимият биноси хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги ҳужжатни имзолади. Қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун 50 млн сўм ажратилган.
Қатор манбалар ажратилган маблағлар фақатгина янги ҳокимнинг кабинетини таъмирлашга кетади дея хабар қилмоқда. Ҳозирча ҳокимият бунга изоҳ бергани йўқ. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўплаб танқидлардан сўнг Сирдарё вилоятида ҳоким учун қимматбаҳо автомашина сотиб олиш фикридан қайтилган эди.