Жиззах вилоятида МЧЖ раҳбари фуқародан қарз олиб, уни қайтара олмади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқародан МЧЖ раҳбари 2021 йилнинг 28 май санасида 2 млрд 150 млн сўм олган. У бу пулларни бир ой ичида қайтариб бераман деган. Шунингдек, қарз олган шахс жабрланувчини ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖнинг Ғаллаорол филиалига раҳбар қилиб қўяман дея, алдаб ҳам қўйган.
Бундан ҳафсаласи пир бўлган фуқаро оҳир-оқибат ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Айни вақтда раҳбарга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.