Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримованинг қизи Гулнора Каримова илк бор буви бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов ота бўлган. Ёш йигит ўзининг инстаграм саҳифасида чақалоқнинг суратини жойлаган.
Кичик Ислом Каримов изоҳда чақалоқнинг отаси у эканини тасдиқлаган. Ҳозирча чақалоқ қачон ва қаерда туғилгани маълум эмас. Шунингдек, кичик Каримовнинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Маълумот ўрнида, кичик Каримов 1992 йилда туғилган. У шу кунгача асосий вақтини Буюк Британияда ўтказиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, унинг онаси Гулнора Каримова содир этган жинояти учун Ўзбекистондаги қамоқхоналарнинг бирида жазо муддатини ўтказмоқда.