Тошкентда ёш йигит қизнинг интим суратларини тарқатиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1 ноябрь санасида Тошкентнинг Миробод туманида вақтинча яшовчи 21 ёшли йигит қизнинг интим суратларини тарқатиб юборган. Тармоқларда қиз ва боланинг ёзишмалари сурати тарқалган. Эътиборли жиҳати, йигитга суратни қизнинг ўзи юборган ва шундан сўнг сурат телеграм каналларда тарқатиб юборилган.
Тадбир давомида йигит ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган ва телефони ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Унга нисбатан ЖКнинг 140 моддаси 2-қисми билан жиноий иш очилган.