Самарқандда туннел ёмғирга қарши тура олмади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шаҳардаги янги туннел 2021 йилнинг 31 декабрь санасида фойдаланишга топширилган эди. Туннел қурилишига 14 млн доллар кетган.
Таъкидланишича, қурилиш ишлари 3 йил давом этган. Лекин, биринчи ёмғирнинг ўзиёқ қурилишда хато кетганини кўрсатиб берди. Тармоқларда туннел деворларидан ёмғир суви оқётгани акс этган видео тарқалди. Ҳозирча расмийлар бунга изоҳ бергани йўқ.