Тошкент вилояти Қибрай туманида ҳуқуқ тартибот органларига ёлғон ахборот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 22 декабрь куни 23 ёшли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унинг уйига бегона эркаклар бостириб келганини, ўткир тиғли жисм билан унга ва 7 ойлик фарзандига таҳдид қилганини ҳамда пулларни олиб кетганини айтган. Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Суриштирувлар давомида ўғриликни ҳеч ким содир этмагани ва аёл атайин ёлғон маълумот бергани фош бўлган.
Кейинчалик аниқланишича, аёл эрининг эътиборсиз бўлиб қолгани учун, шу йўл билан унинг эътиборини қозонмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан аёлнинг ўзига нисбатан жиноий иш очилган. Тергов олиб борилмоқда.