Ўзбекистонда ёғингарчиликка бой об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 5 январь куни ҳаво ҳарорати кундузи ўртача +7... +9 даража, тунда 0... +2 даража бўлади.
Республиканинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.