Туркистон-Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган самолёт бугун, 4 январь куни соат 18:05да Урганч аэропортига қўнди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Fly Arystan» лоукостер авиакомпаниясига тегишли самолёт йўловчиларнинг бирининг тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли қўндирилган. У Туркия фуқароси бўлган. Йўловчига Урганчдаги малакали шифокорлар муолажа қилаётгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, самолётда 150 нафар йўловчи бўлган. Самолёт яқин вақтлар ичида Истанбулга учиб кетиши маълум қилинди.