Ўзбекистон Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига авиапарвозларни тўхтатди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ақтау аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни тўхтатган. Шу муносабат билан Урганч – Ақтау – Урганч йўналиши бўйича бугун, 5 январь куни амалга оширилиши керак бўлган парвоз бекор қилинган.
“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларга чипта пулини қайтариб олишни ёки бошқа кунга бронлаб қўйишни тавсия қилган.